Xush kelibsiz

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi «O‘zarxiv» agentligi respublikada arxiv ishini boshqarishning vakolatli davlat organi hisoblanadi.
I II III IV X VI VII VIII IX X XI XII XIII XIV XV XVI XVII XVIII XIX XX XXI
  • Arxiv doirasida bilimini sinash
  • Qabul kuni

Agentlik haqida

«O‘zarxiv» agentligi tizimiga arxiv ishini boshqarish mahalliy vakolatli davlat organlari - Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalar, 3 ta respublika markaziy davlat arxivlari, Qoraqalpog‘iston Respublikasi markaziy davlat arxivi (uning 5 filiallari), 12 viloyatlar davlat arxivlari (ularning 60 filiali) va Toshkent shahar davlat arxivi kiradi.



Yangiliklar  RSS RSS

14.08.2010 23 июль куни “Ўзархив” агентлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, Республика архив муассасаларида ижро маданияти ва ижро интизоми, “Баркамол авлод йили” давлат Дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

19.06.2010 Семинарнинг 60- йиғилиши тарих фани ва архив иши интеграцияси муаммолари муҳокамасига бағишланди

  Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, ЎзР ФА Тарих институти ҳамда «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорликда семинарнинг 60- йиғилиши ўтказилиб, у долзарб масалалардан бири – тарих фани ва архив иши интеграцияси муаммолари муҳокамасига бағишланган. 

15.05.2010 2010 йил - Баркамол авлод йили

2010 йил - "Баркамол авлод йили" деб номланиши муносабати билан давлат архивлари тизимида ёш мутахассис кадрларни рағбатлантириш ва ишга жалб этиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

07.04.2010 Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг мажлислар залида “Архив иши баркамол авлод нигоҳида” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Жорий йил 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг мажлислар залида ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридага “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда “Баркамол авлод йили” давлат дастурига мувофиқ, “Архив иши баркамол авлод нигоҳида” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

01.04.2010 Архив, ҳужжатлари ўлмас тарихдир

Ўтмиш аждодларимиз меросини сақлаш, асраб-авайлаш, келажак ворислари орасида уларни муносиб тарғиб қилиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири саналади. Республикамиз Президенти ўзининг ҳар бир нутқи, сўзида ушбу масалани алоҳида таъкидлаб келаётгани кўпчиликка маълум.

12.03.2010 Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳар давлат архиви биносида Тошкент шаҳар Архив иши

Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳар давлат архиви биносида Тошкент шаҳар Архив иши бошқармаси, унинг тизимидаги архив муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви билан ҳамкорликда “Баркамол авлод йили” Давлат дастури доирасида бугунги кунда ўқув даргоҳларини битираётган ёш кадрларни касбга йўналтириш ишларига муносиб ҳисса қўшишди.

23.02.2010 Юртимизга гузал баҳор яқинлашиб келмоқда.

Юртимизга гузал баҳор яқинлашиб келмоқда. У нафақат табиати, қолаверса унда мужассам бўлган байрамлар таровати билан ҳам гўзал. Биргина 8 – Март минглаб дилларга қувонч ва шодлик улашувчи ажойиб байрам, зеро Аёл ҳамиша мафтункор, интилувчан. Ўзбек аёллари орасида илмда, санъатда, маданиятда биринчи бўлганлар кимлар эканлигини биламизми?!

10.02.2010 9 феврал буюк аллома Алишер Навоий таваллуд топган кун. Навой асарлари бутун дунё дурдоналарига айланган. Биласизми?

9 феврал буюк аллома Алишер Навоий таваллуд топган кун. Навой асарлари бутун дунё дурдоналарига айланган. Биласизми?

10.02.2010 Ўрта Осиёда биринчи ёпиқ цирк қачон пайдо бўлган?

Ўзбек цирк артистлари, яъни бухоро дорбозлари илк бор 1771 йилда Москва шаҳрида халқ сайлида тамоша кўрсатганлар.

21.01.2010 2009 йил 14 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси

2009 йил 14 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва ҳудудий архив иши бошқармалари иштирокида кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу Ҳайъат йиғилишида Архив иши ва иш юритиш соҳасида 2009 йил 9-ойлигида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини баҳолаш ва йил охиригача бажарилиши лозим бўлган устувор йўналишлар тўғрисидаги ва Иқтисодий инқирозга қарши дастурига мувофиқ архивларнинг иқтисодий ривожланиш фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

16.01.2010 Жорий йил 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият

Жорий йил 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият, илм-фан, олий таълим, маориф ва спорт соҳаларида 2009-2011 йиллар учун Ижроия дастури имзоланди.

Shaxsiy kabinet

Foydalanuvchi ismi:
Parol: