O'zbekiston Respublikasida arxiv ishini yanada rivojlantirishga doir qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИВ ИШИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2011 йилгача архив ишини ва иш юритишни ривожлантириш дастури ҳамда мақсадли мўлжаллари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
архив иши ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар 2011 йилгача архив ишини ва иш юритишни ривожлантириш дастурининг (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
3. Давлат бюджети маблағлари, республика архив муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлари ва грант маблағлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастур тадбирларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ҳамда архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг белгиланган мақсадли мўлжалларига эришилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорига(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ